Ўзбекистон ва ОИИБ ўртасида 2,58 млрд долларлик лойиҳалар амалга оширилади

© Пресс-служба Министерства инвестиций и внешней торговли УзбекистанаЎзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки (ОИИБ) вице-президенти Константин Лимитовский.
Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки (ОИИБ) вице-президенти Константин Лимитовский. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.05.2024
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири ОИИБ вице-президенти билан учрашди.
ТОШКЕНТ, 1 май — Sputnik. Ўзбекистон ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки ўртасида (ОИИБ) 2,58 миллиард долларлик 12 та лойиҳа амалга оширилади. Бу ҳақда Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида ўтган учрашувда сўз борди.
Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Осиё ОИИБ вице-президенти Константин Лимитовский билан учрашди.
© Пресс-служба Министерства инвестиций и внешней торговли УзбекистанаЎзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки (ОИИБ) вице-президенти Константин Лимитовский билан учрашди.
Министр инвестиций, промышленности и торговли Республики Узбекистан Лазиз Кудратов провёл встречу с вице-президентом Азиатского банка инфраструктурных инвестиций Константином Лимитовским. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.05.2024
Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки (ОИИБ) вице-президенти Константин Лимитовский билан учрашди.
Томонлар энергетика, таълим, соғлиқни сақлаш ва сув таъминоти соҳаларида истиқболли лойиҳаларни ҳаётга татбиқ қилиш жараёни ҳамда 2024-2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурига киритилган янги ташаббусларни биргаликда амалга ошириш истиқболларини кўриб чиқишди.
“Дастур доирасида яшил энергетика, сув таъминоти, автомобиль йўлларини реконструкция қилиш ва инфратузилмавий ривожланиш каби жами 2,58 миллиард долларлик 12 та лойиҳани молиялаштирилиши назарда тутилган”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, ҳозирги кунда банк иштирокида давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш, сув таъминоти ва канализация, энергетика, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш каби тармоқларда умумий қиймати 2,57 миллиард долларлик 13 та лойиҳа амалга оширилмоқда.
Шунингдек, сентябрь ойида Самарқандда бўлиб ўтадиган AIIB Бошқарувчилар Кенгашининг 9-йиллик йиғилишига тайёргарлик жараёнлари муҳокама қилинди.
Маълумот учун, Ўзбекистон президентининг шу йилнинг январь ойида ОИИБ бош қароргоҳига ташрифи якунлари бўйича 2024-2026-йилларда Ўзбекистон ва ОИИБ ўртасида умумий қиймати 2,5 миллиард долларлик қўшма лойиҳаларни молиялаштириш бўйича ҳамкорлик дастури имзоланган эди.
Встреча Шавката Мирзиёева и Президента Азиатского банка инфраструктурных инвестиций Цзинь Лицюня в рамках мероприятий второго дня государственного визита в КНР.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.05.2023
Ўзбекистон Хитой банки билан янги шериклик дастурини қабул қилади

Янгиликлар лентаси
0