Россия "Иннопром"га водородли "Aurus" олиб келди

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
"Иннопром" кўргазмасида тўртинчи водородли "Aurus" автомобили намойиш этилди.
ТОШКЕНТ, 23 апр — Sputnik. Россия "Иннопром" кўргазмасига водородли "Aurus"ни олиб келди, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Тошкентда тўртинчи бор “Иннопром. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Унда иштирок этаётган ФГУП "НАМИ" маркетинг ва тижорат бўйича директор ўринбосари Николай Шмидтнинг қайд этишича, улар тақдим этаётган "Aurus" дунёда ягона водородли люкс класс автомобили.

“Бу бизнинг тўртинчи водородли "Aurus" автомобилимиз. Ҳар бир янги намуна тобора мукаммаллашган. Ёқилғи 600 км масофага етади ва уни тўлдириш учун атиги беш дақиқа керак. Анъанавий ички ёнув двигателли автомобиль каби. 100 км/гача тезлашиш - 4 сония, яъни автомобилнинг хусусиятлари жуда яхши бўлади”, — дейди Шмидт.

Директор ўринбосарининг сўзларига кўра, компания йилдан йилга автомобилнинг таркибий қисмлари ихчамлаштириб, уни янада қулай қилиб йўлларига чиқаришга тобора яқинлаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Иннопром. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмасида бу йил 10 мингдан ортиқ киши, 450 тага яқин хорижий компания ва 27 давлатдан ишбилармон делегациялар иштирок этмоқда.
Aurus Senat. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.10.2023
Путин Мирзиёевни Aurus йўлтанламас машинасида айлантирди
Янгиликлар лентаси
0