Ғарб давлатлари разведка инфратузилмасини ўз элчихоналарида жойлаштирмоқда - КХШТ

Флаг ОДКБ
Флаг ОДКБ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.04.2024
Oбуна бўлиш
Ғарб давлатлари разведка инфратузилмаси аксарият ҳолларда мезбон мамлакатдаги дипломатик миссия таркибига киритилган.
ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. Ғарб давлатлари бузғунчи контентни тарқатиш учун разведка инфратузилмасини ўз элчихоналарида жойлаштирмоқда, деди Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) бош котиби Имангали Тасмагамбетов Санкт-Петербургда бўлиб ўтаётган XII ялпи мажлисида.

"Ғарб давлатлари мезбон мамлакатларда бузғунчи контент яратиш ва тарқатиш учун, кўпинча ўз дипломатик миссиялари таркибига киритилган разведка инфратузилмасидан фойдаланади. Буни ўткир муаммо деб ҳисобланиши мумкин", - деди бош котиб.

КХШТ — Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти постсовет республикалари томонидан 1992 йилда Тошкентда ташкил этилган. Уни дастлаб “Тошкент пакти” ҳам дейишарди. Ташкилот мақсади — коллектив асосида халқаро ва ҳудудий хавфсизликни мустаҳкамлаш. Бугунги кунда ташқилот таркибига Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон киради.
Янгиликлар лентаси
0