Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Киев Ғарбнинг Украина учун ресурслари тугашидан хавотирда

© AP Photo / Efrem LukatskyКиев, архив сурат
Киев, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.09.2023
Oбуна бўлиш
Буданов Россиядан фарқли ўлароқ, Украина ғарблик ҳамкорларнинг ёрдамига тўлиқ қарам эканини тан олган.
ТОШКЕНТ, 18 сен — Sputnik. Украина ҳарбий разведкаси раҳбари Кирилл Буданов узоқ муддатли жанговар ҳаракатлар нафақат Украина, балки Киев тўлиқ қарам бўлган Ғарб ресурсларини ҳам тугатиши мумкинлигидан хавотир билдирди.
“Ғарб бизни етарлича ресурслар билан қанча муддат таъминлай олиши ҳозирча мутлақо ҳал этилмаган”, - деди у “The Economist” нашрига берган интервьюсида.
Шу билан бирга, Будановнинг таъкидлашича, ҳозирча Ғарб ҳамкорларининг Киевга ёрдам беришдан бош тортиш учун асослари йўқ.
“Ғарб мамлакатлари омборлари унчалик бўш эмас. Кимдир нимадир дейиши муҳим эмас. Биз разведка бошқармаси сифатида буни жуда аниқ кўришимиз мумкин”, - деди у.
Шунингдек, Буданов Россиядан фарқли ўлароқ, Украина ғарблик ҳамкорларнинг ёрдамига тўлиқ қарам эканини тан олган.
“Биз ташқи ўйинчиларга қараммиз. Россия кўп нарсаларда ўзига тобе”, - деди Украина ҳарбий разведкаси раҳбари.
Аввалроқ Россия Украинага қурол етказиб берилгани учун НАТО давлатларига нота юборганди. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украина учун қурол бўлган ҳар қандай юк Россия учун қонуний нишонга айланишини маълум қилган. Россия Ташқи ишлар вазирлиги НАТО давлатлари Украинага қурол етказиб бериш орқали “олов билан ўйнаётганини” таъкидлаган. Кремлнинг таъкидлашича, Ғарб томонидан Украинага қурол-яроғ етказиб бериши Россия-Украина музокараларига ёрдам бермайди, аксинча салбий таъсир кўрсатади.
Россия раҳбари Владимир Путин ўз нутқларидан бирида Россия ҳарбийлари Ғарб техникасини муваффақиятли бирин-кетин яксон қилаётганини таъкидлаган эди. Ғарб техникалари, жумладан, танклари жанг майдонида ёнмоқда.
ДХР раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчи Денис Пушилиннинг сўзларига кўра, Россия Киевга қарши ҳужумдан олдин етказиб берилган Ғарб қуролларининг учдан бир қисмини йўқ қилган.
Саммит лидеров стран НАТО в Вильнюсе. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.08.2023
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
“Вариантлар изланмоқда”: Британия Ғарб Украина ортида нима тайёрлаётганини ошкор қилди
Янгиликлар лентаси
0