“Мовий гумбазлар” ресторани олдидаги хиёбон ободонлаштирилмоқда

© Sputnik / Рамиз БахтияровПарк в Ташкенте
Парк в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Яқин вақт ичида ҳуқуқ тартибот органлари ташабусси билан бу ерда туман коллежлари ўқувчилар ўртасида шахмат бўйича мусобақа ўтказилади.

ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. Тошкентда “Мовий гумбазлар” ресторани олдидаги хиёбонда ободонлаштириш ишлари бошлаб юборилди, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Ушбу ҳиёбонда 22 май куни ободонлаштириш ишларини бошлади.

“Ҳудуд чиқиндидан тозаланмоқда, ўтлар текисланмоқда, тротуар плиткаси тузатилмоқда, дренаж тизими тикланмоқда, фавворалар таъмирланмоқда”, — деб таъкидлашди ИИББда.  

Яқин вақт ичида  ҳуқуқ тартибот органлари ташабусси билан бу ерда туман коллежлари ўқувчилар ўртасида шахмат бўйича мусобақа ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу хиёбон 1970 йилда қурилган “Мовий гумбазлар” ресторани номини олган. Кафе архитектор Виля Муротовнинг лойиҳаси бўйича қурилган. Қурилиш билан хизмат кўрсатган қурувчи Павел Саркисов шуғулланган.

Янгиликлар лентаси
0