ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. Жоржтаун университети профессори Мэтью Кроениг ўзининг "Америкача стратегия мантиғи: нима учун стратегик устунлик муҳим" деб номланган китобида Россиянинг АҚШ бўйлаб берадиган иккита кенг кўламли ядровий зарбалари оқибатларини прогнозлаштириб чиқди. Бу ҳақда National Interestга таянган ҳолда РИА Новости хабар қилмоқда.
Олим таъкидига кўра, ушбу рақамларда Россиянинг АҚШ томонидан бўладиган жавоб зарбасини қайтариши ҳам ҳисобга олинган.
Россия томонидан бўладиган иккинчи зарба, агар Вашингтон контрзарба оқибатида унинг арсеналини қисман йўқ қилган тақдирда, 28 миллион инсоннинг ҳалокати ва 12та шаҳарнинг барбод бўлишига олиб келади.
Профессорнинг фикрига кўра, ушбу йўқотишларнинг олдини олиш учун, АҚШ ўзининг ядровий арсеналини сақлаб қолиши лозим. Агар Вашингтон минтақалараро баллистик ракеталари арсеналини йўқ қиладиган тақдирда, Россиянинг биринчи зарбасидаёқ АҚШнинг йўқотишлари 82 миллион кишини ташкил этиши мумкин. Нега деганда, бунда Россия америка баллистик ракеталаридан ўзини ҳимоя қилишига ҳожат қолмайди.