Бокс: Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатида 22 та медалга эга чиқди

© Национальный олимпийский комитет УзбекистанаАрманистон пойтахтида ўтган бокс бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати, архив сурат.
Арманистон пойтахтида ўтган бокс бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати, архив сурат. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.05.2024
Oбуна бўлиш
Қозоғистонда бокс бўйича U18 ёш тоифасидаги Осиё чемпионати ўз якунига етди.
ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. Ўзбекистон терма жамоаси Қозоғистонда ўтган бокс бўйича Осиё чемпионатида 22 та медалга сазовор бўлди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Қозоғистонда бокс бўйича U18 ёш тоифасидаги Осиё чемпионати ўз якунига етди.
Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 7 та олтин, 3 та кумуш ва 12 та бронза, жами 22 та медалга сазовор бўлди.
“Ушбу натижа билан ҳамюртларимиз умумжамоа ҳисобида мезбонлардан сўнг иккинчи ўринни эгаллашди”, — дейилади хабарда.
Шоҳсупага кўтарилган спортчилар:
Олтин медаль: -54 кг: Собиржон Тастанов, -57 кг: Нодирбек Аллаберганов, -86 кг: Акмалжон Исроилов, -92 кг: Ҳалимжон Маъмасолиев, -48 кг: Жасмин Тоҳирова, -63 кг: Одинахон Исмоилова, +81 кг: Собирахон Шаҳобиддинова.
Кумуш медаль: -57 кг: Феруза Шарипова, -67 кг: Муҳаммадазизбек Исмоилов, -92 кг: Шаҳзод Полвонов.
Бронза медаль: -60 кг: Мироншоҳ Норқосимов, -63,5 кг: Абдуллоҳ Тоҳиров, -71 кг: Самандар Ҳабибуллаев, -80 кг: Жавоҳир Меҳриддинов, -50 кг: Ҳилолахон Машрабова, -52 кг: Зилолахон Юсуфова, -54 кг: Узукжамол Юнусова, -60 кг: Раҳима Бекниязова, -66 кг: Рухшона Шакарова, -70 кг: Ойша Тоирова, -75 кг: Санобар Бозорбоева, +81 кг: Собирахон Шаҳобиддинова.
Эслатиб ўтамиз, март ойида Озарбайжонда ўтказилган бокс бўйича “Great silk way” халқаро турнирда Ўзбекистон терма жамоаси 5 та олтин, 6 та кумуш ва 5 та бронза, жами 16 та медаль жамғариб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритган эди.
Обсуждено сотрудничество между Узбекистаном и Казахстаном - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.03.2024
Ўзбекистон ва Қозоғистон спорт бўйича ҳамкорликни янада ривожлантиради
Янгиликлар лентаси
0