Мирзиёев ва Тоқаев телефон орқали мулоқот қилди — муҳокама этилган масалалар

© Пресс-служба президента Казахстана / Медиабанкка ўтишПрезидент Казахстана Касым-Жомарт Токаев (слева) и президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев на церемонии приветствия глав делегаций государств, принимающих участие в Шестом саммите Совещания по взаимодействию и мерам доверия в Азии (СВМДА)
Президент Казахстана Касым-Жомарт Токаев (слева) и президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев на церемонии приветствия глав делегаций государств, принимающих участие в Шестом саммите Совещания по взаимодействию и мерам доверия в Азии (СВМДА) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.04.2024
Oбуна бўлиш
Тоқаев Қозоғистонда содир бўлган сув тошқинлари пайти кўрсатилаётган ёрдам учун раҳмат айтди.
ТОШКЕНТ, 23 апр — Sputnik. Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.
Қасим-Жомарт Тоқаев Шавкат Мирзиёев ва Ўзбекистон халқига қардошлик бирдамлиги ва Қозоғистоннинг бир қатор минтақаларида тошқинлар билан боғлиқ ёрдам кўрсатгани учун миннатдорчилик билдирди.

"Президентлар Қозоғистон-Ўзбекистон стратегик шериклигини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, аввал эришилган келишувларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилишди. Икки томонлама муносабатлар ва минтақавий даражадаги ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётгани алоҳида таъкидланди", — дея хабар берди Қозоғистон президенти матбуот хизмати.

Шавкат Мирзиёев қардош Қозоғистон етакчиси ва халқига ушбу мамлакат ҳудудидаги кенг миқёсли тошқинлар натижасида инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан ҳамдардлик изҳор этди.

"Бундай табиий офатлар кейинги пайтларда минтақамизда кузатилаётган иқлимнинг салбий ўзгаришлари оқибати экани қайд этилди. Бу борада яқин амалий ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди", — дея хабар берди Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.

Президентлар яқинда Хива шаҳрида бўлиб ўтган учрашувдаги келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилишди.
Мирзиёев ва Тоқаев Хиванинг тарихий обидаларини зиёрат қилди
Минтақавий аҳамиятга молик масалалар ва бўлажак олий даражадаги учрашувлар режаси ҳам кўриб чиқилди.
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.04.2024
Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди
Янгиликлар лентаси
0