Компаниялар хабарлари
Ушбу бўлимда компаниялар фаолиятига оид янгиликлари ҳамда турли муассасалар билан ҳамкорлик доирасида юритилаётган лойиҳалар ҳақидаги хабарлар чоп этилади.

“билайн” – ўзбекистонлик мижозлар учун энг хавфсиз оператор

© Sputnik / Кирилл КаллиниковБанер оператора мобильной связи "Билайн", архивное фото
Банер оператора мобильной связи Билайн, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.04.2024
Oбуна бўлиш
Компаниялар хабарлари
“билайн” операторнинг барча, жумладан, Ўзбекистондан бўлган мижозлари хавфсиз бўлишлари учун зарурий чораларни кўради.
SIM-картани “билайн”нинг хизмат кўрсатиш офисларида харид қилаётиб ёки унга сайтда буюртма бераётиб, сиз ишонч ҳосил қилишингиз мумкинки, SIM-карта фақат сизга тегишли ва сиз алоқанинг барча афзалликларидан бемалол фойдаланишингиз мумкин.
Агар SIM-картани дистрибьютордан, масалан, вокзал ва аэропортларда олсангиз, уни сизга қонунга биноан – паспортингиздаги маълумотлар асосида расмийлаштириб беришганига ишонч ҳосил қилинг. Агар сиздан паспорт сўрашмаса, SIM-картани ўз номингизга расмийлаштириб беришларини талаб қилинг.
Нима сабабдан бу муҳим – “билайн” ўзининг “Телекомнинг қора томони” ҳужжатли тадқиқот фильмида батафсил ҳикоя қилган. “Эгасиз” SIM-карталар кўпинча хорижий паспортларга расмийлаштирилган бўлади ва спамчилар, фирибгарлар ва бошқа жиноятчилар томонидан фойдаланилади.
Телефон рақами – турли хизматларда рўйхатдан ўтишнинг ажралмас бир қисми, ижтимоий тармоқлар, банк иловалари ва бошқа кўплаб нарсалар шулар жумласидан.
SIM-карта йўқолиб қолганда, агар у сизнинг номингизда бўлмаса ва сиз эгасини билмасангиз, уни қайта тиклашнинг имкони йўқ. Боз устига, унга бошқа бирор киши эга чиқиши ва у ёки бу операцияларни тасдиқлаш имкониятига эга бўлишини инкор қилиб бўлмайди.
“билайн” операторнинг барча, жумладан, Ўзбекистондан бўлган мижозлари хавфсиз бўлишлари учун зарурий чораларни кўради. Хусусан, энг хавфсиз операторнинг “Менинг хавфсизлигим” ("Моя безопасность") хизмати “билайн”нинг ҳамма тарифлари ва турли тоифадаги мижозлар учун ишга тушган. Виртуал ёрдамчи спам қўнғироқларни блоклайди ва улар билан сизнинг ўрнингизда гаплашади. Шунингдек, у сизга гаплашиш ноқулай бўлган пайтда оддий қўнғироқларни қабул қилади ва унга “билайн” иловасида аудиоёзув жўнатади.
Ҳозир ўзингизни 0 рубль эвазига ҳимоя қилишингиз мумкин – хизматда бепул версия мавжуд. Унда ҳимоянинг барча функциялари ёқилган. PRO версияда эса (кунига 5 рубль) сиз қўшимча имкониятларга эга бўласиз. Масалан, ёрдамчи сизга қабул қилинган қўнғироқларнинг нафақат аудиоёзуви, балки уни матн кўринишида жўнатади. Қолаверса, хоҳишингизга кўра уларни “Telegram”га юбориши мумкин.
Оператор унинг мижозлари кутилмаганда яқинлари билан алоқа узилиб қолишидан ташвишланмасликлари учун барча зарурий чораларни кўриб қўйган ва алоқа харажатларини шаффоф қилиб қўйган.
Ўзбекистонлик мижозлар “билайн”нинг барча хизматларидан ўзбек тилида фойдаланиши ва мобиль иловада уларни бошқариб туриши мумкин: алоқа харажатларини кузатиб бориш, “билайн билан тўла” ("Плати с билайн") хизматидаги рақам балансидан Россия бўйлаб ва МДҲ мамлакатларига тўлов қилиш ва пул жўнатиш, ғайриихтиёрий равишда қилинган обуналардан воз кечиш мумкин. Агар телефондаги тизим тили ўзбек тили сифатида ўрнатилган бўлса, “билайн” иловаси ҳам унда акс этади. Бунинг учун бирор бир нарсани улаш керак эмас, бари автоматик равишда бўлади.
Энди хорижда, аэропорт ва вокзалларда бўлиб, Россияга келиш билан “билайн”ни ўз оператори ва “Хуш келибсиз” ва “Хуш келибсиз+” тарифларини танлаганлар ватанга видеоқўнғироқ учун ёки фильм ва видео томоша қилганлик учун пул ечиб олинишидан хавотирланмасликлари мумкин. Барча бу хизматлар тарифларда аллақачон ёқилган: “билайн ТВ”дан бепул обуна, ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларга чекланмаган трафик, “Хуш келибсиз+”да эса “YouTube” ва “TikTok”га чекланмаган трафик.
Россияга келаётган Ўзбекистон фуқаролари – бу тажрибали интернет фойдаланувчилари, ва “билайн” алоқа харажатларини олдиндан билиш, унинг мижозлари ортиқча пул тўламасликлари учун бу тарифларга барча керакли хизматларни ёқиш ҳақида қайғурган.
Материал тижорий шартлар асосида чоп этилди.
Янгиликлар лентаси
0