Украинанинг Россия билан можародаги мағлубиятини олдиндан айтиш осон эди — Маск

© AFP 2023 / ALAIN JOCARDИлон Маск во время своего визита на ярмарку технологических стартапов и инноваций Vivatech в Париже 16 июня 2023 года.
Илон Маск во время своего визита на ярмарку технологических стартапов и инноваций Vivatech в Париже 16 июня 2023 года. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.04.2024
Oбуна бўлиш
Маск Х ижтимоий тармоғда эълон қилинган хабарга жавоб қайтарди.
ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Украинанинг Россия Федерацияси билан қуролли можародаги мағлубиятини олдиндан айтиш осон эди. Бу ҳақда америкалик тадбиркор Илон Маск Х ижтимоий тармоғида маълум қилди, дея хабар берди РИА Новости.
Шу тариқа Маск фойдаланувчилардан бирининг тадбиркорга тегишли Х ижтимоий тармоғида эълон қилинган хабарига жавоб қайтарди.
Фойдаланувчи, хусусан, нуфузли "Politico" нашрининг Украинадаги можаронинг турли босқичларига оид иккита мақоласининг скриншотини жойлаштирди.
Биринчи мақоланинг сарлавҳаси "Украина ғалаба қозонмоқда - ва ўзгармоқда" деб номланган бўлса, иккинчи мақола "Украина мағлубиятга яқинлашмоқда" деб номланган. Фойдаланувчи ўз нашрига "Ҳаммаси қандай бошланди ва ҳозир қандай" изоҳини қолдирди.

"Буни башорат қилиш осон эди. Аслида мен буни башорат қилгандим", — деб изоҳ қолдирди Маск.

Ўша фойдаланувчи жавоб постида тадбиркор Америка оммавий ахборот воситаларида бундай аниқ прогноз учун шафқатсиз танқидларга учраганидан афсусда эканлигини билдирди.
Илон Маск принимает участие в мероприятии во время ярмарки технологических стартапов и инноваций Vivatech в выставочном центре Porte de Versailles в Париже 16 июня 2023 года. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.03.2024
Можаро қанча узоқ давом этса, Россия шунчалик кўп ҳудудга эга бўлади — Илон Маск
Янгиликлар лентаси
0